Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

24.06.2016

Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Шунинг учун давлат ҳамда жамият томонидан ушбу қатламга алоҳида эътибор қаратилиб, катта моддий-маънавий куч сарфлаб келинмоқда.

 

Бунга яққол мисол сифатида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайтининг ишга туширилишини келтирсак бўлади (давлат ва рус тилларида). Яъни, жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида  интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди (чет элда, жумладан  Америка ва Европа қитъаларида ҳам шундай сайтлар мавжуд).

 

Мазкур веб-сайт 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили»  деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини  (АКТ) амалиётга кенг жорий этган ҳолда баркамол авлодни тарбиялаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий давом эттириш, болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари, шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.

 

Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг UZINFOCOM  компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

 

Яритилган веб-сайт 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган бўлиб, ундан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнларида фойдаланишлари мумкин. Унда Ўзбекистон ҳамда мамлакатимиз Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар  содда  ва лўнда матнлар ва расмлар ёрдамида  тасвирлаб  берилган.

 

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти юртимизда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа (10-та босқичдан иборат) бўлганлиги сабабли у келажакда келиб тушган таклифлар асосида янада бойитилиб ва такомиллаштирилиб борилиши назарда тутилган.

 

Ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчилар  мазкур веб-сайт Ўзбекистон  болажонларига манзур келади ва уларнинг билимларини бойитишда қўл келади деб ишонч билдиришмоқда.

 

 

Элбек ШУКУРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

 

Ўзбекистон Ҳукумати ишининг самарадорлиги ва шаффофлиги янада ошади

 

Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах