Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: бухгалтерия ҳисобида ўзгаришлар

10.07.2015

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини (2.12.2014 йилдаги 328-сон) ижро этиш доирасида Молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага киритилди.

 

Демак, лойиҳа қуйидагиларни кўзда тутади:

 

-бухгалтерия ҳисоби субъектлари рўйхатини тўлдириш (кейинги ўринларда – субъектлар). Ҳозирги кунда бу Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган  юридик шахслар, ҳамда уларнинг республика ва унинг ташқарисида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий тузилмалари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари. Ўзгартишлар қабул қилиниши билан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича мажбурият филиаллар, ваколатхоналар ва Республика ҳудудида жойлашган хорижий юридик шахсларнинг бошқа таркибий тузилмаларига ҳам юклатилади (агар халқаро шартномаларда бошқача тарзда кўзда тутилмаган бўлса).

 

-синтетик, таҳлилий ҳисоб ва хўжалик операциялари тушунчасини аниқлаш.

 

Бунда аниқландики, синтетик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги  қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда юритилади, таҳлилий ҳисоб тартибини  эса  субъект мустақил равишда белгилайди;

 

-бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Марказий банк томонидан тартибга солинадиган субъектлар рўйхатини аниқлаштириш: банклардан ташқари бундай субъектлар сирасига бошқа кредит ташкилотлари ҳам киритилади. СКнинг 22-моддаси “кредит ташкилотлари” тушунчасини очиб беради – булар тегишли лицензияга эга бўлган банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари;

 

- ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқи тўғрисидаги қоидани аниқлаштириш. Маълумки, раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларининг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга - раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

 Бундай ҳолларда, Қонунда кўзда тутилишича,  иккала рўйхатда ҳам раҳбар ўзини кўрсатади;

 

-бошланғич ҳужжатлар реквизитлари сонида мажбурий тарзда хўжалик операцияси миқдор ўлчови, уни бажариш ва тўғри расмийлаштириш учун масъул шахсларнинг  лавозимлари номи, шунингдек бу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бўлган имзо ва фамилияси инициаллари билан бўлиши керак. Бундай реквизитлар жумласига паспорт маълумотлари, СТИР кириши мумкин;

 

-электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан электрон тарзда тақдим этилган бошланғич ҳисоб ҳужжатларини мажбурий тасдиқлаш;

 

-бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мажбурий реквизитлари рўйхати ва уларни электрон тарзда яратиш имконияти;

 

-ўз капиталини ҳисобга олиш моддасида қўшилган ва захира капитали тушунчасини тўғирлаш;

 

-юридик шахслар томонидан  умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузишни аниқлаштириш;

 

- акциядорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш муддатини белгилаш. Қонуннинг амалдаги таҳририда эълон қилиш муддати аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майи билан чекланган. Лойиҳада эса ҳисоботни акциядорлар умумий йиғилиши ёки субъектнинг бошқа  юқори бошқарув органининг умумий йиғилиши ўтказилгандан кейин 2 ҳафта давомида  аудитор хулосалари билан эълон қилиш  кўзда тутилмоқда. Эслатамизки, муайян субъектлар мажбурий аудитдан ўтиши лозим. Уларнинг рўйхати “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунда (9.12.1992 йилдаги 734-XII-сон) белгиланган, уни ўтказиш муддатлари эса Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида Низомда йиллик молиявий ҳисобот бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача кўзда тутилган (ВМнинг 22.09.2000 йилдаги 365-сон қарорига 2-илова) (ушбу ҳужжатлар билан “Норма. Қонунчилик” АҚТда танишиш мумкин. Акциядорлик жамиятлари, масалан, акциядорлар йиллик умумий йиғилишини молия йили тугаганидан кейин 6 ойдан кечиктирмай ўтказишлари лозим;

 

-бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш билан  боғлиқ бошқа ҳужжатларни каби молия ҳисоботларини ҳам ягона энг кам сақлаш муддатини белгилаш – ҳисобот йилидан (давридан) кейин камида 5 йил. Қонуннинг амалдаги таҳририда бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва компьютер ҳисоби маълумотлари учун энг кам сақлаш муддати 3 йил белгиланган.

 

 

Бухгалтерлик ҳужжатларини сақлаш муддатини ўзгартириш  Қонун қоидаси ва Солиқ кодексини мувофиқлаштиради, Кодекснинг 47-моддасида солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органларида ва солиқ тўловчида солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида сақланиши белгиланган. Даъво қилиш муддати эса СКнинг 38-моддасига кўра солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил қилиб белгиланган. Бошқача айтганда, бу муддат мобайнида солиқ органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи эса солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

 

Қонунни янги моддалар билан тўлдириш ҳам кўзда тутилмоқда:

 

 

-2-1, бухгалтерия ҳисоби тушунчасини барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатли ҳисобга олиш, шунингдек унинг асосида молия ҳисоботини тузиш йўли билан бухгалтерлик ахборотини йиғиш, рўйхатга олиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими сифатида очиб беради;

 

-5-1, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш, молия ҳисоботини тайёрлаш ва тузиш қоидаларини белгилайди. Субъектларга шунингдек қонунчиликда ўрнатилган тартибда халқаро молия ҳисоботи стандартларини (ХМҲС) қўллаш ҳуқуқи тақдим қилинади.

 

7-1, бухгалтерия хизмати раҳбарига қўйиладиган талабларни кўзда тутади. Жумладан, бухгалтерия ҳисобини ва молиявий бошқарувни юритаётган бош бухгалтер ёки бошқа мансабдор шахс унинг раҳбари бўлиши мумкин.

 

Назаримизда, бухгалтерлар учун энг салмоқли янги киритилган тартиб-қоида, бу – субъект барча ходимларининг бухгалтерия хизмати раҳбарининг хўжалик операцияларини ҳужжат билан расмийлаштириш ва уларни бухгалтерияга топшириш бўйича талабига риоя қилиш  юзасидан қонунчилик билан ўрнатилган мажбуриятларидир. Ва, шубҳасиз, барча бухгалтерлар субъект раҳбари ва бухгалтерия хизмати раҳбари ўртасида бирор-бир хўжалик операцияси бўйича келишмовчилик юзага келса, у бўйича ҳужжатлар ижро учун фақат бундай операциялар оқибатлари бўйича якка тартибда жавобгар бўладиган субъект раҳбарининг ёзма фармойиши билан қабул қилиниши бўйича Қонуннинг янги қоидасини муносиб баҳолайдилар.

 

Янги модда билан қуйидаги ташкилотларнинг бухгалтерия хизмати раҳбарини тайинлашда қўйилиши лозим бўлган мажбурий талаблар белгиланган:

 

-акциядорлик жамиятлари;

 

-суғурта компаниялари;

 

-юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамғарадиган инвестиция ва бошқа фондлар;

 

-юридик ва жисмоний шахсларнинг қонунчиликда кўзда тутилган ажратмалари уларнинг маблағ ҳосил бўлиш манбаси ҳисобланадиган хайрия ва бошқа жамоат жамғармалари, бюджетдан ташқари жамғармалар;

 

-устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик объектлари ва давлат унитар корхоналари.

 

Қуйидагилар шундай талаблар сирасига киради: “Бухгалтерия ҳисоби” ёки “Аудит” йўналишлари бўйича олий иқтисодий маълумот ва улар билан боғлиқ охир ўн календарь йилидаги камида уч йил иш стажи мавжудлиги (бошқа йўналишлар бўйича олий иқтисодий маълумот бор бўлса – камида 5 йил); муддати ўтиб кетмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги мавжуд бўлмаслиги.

 

 

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби  хизмати раҳбарларига талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.

 

 

Субъект раҳбарига бухгалтерия хизмати раҳбарининг 3 йилда бир марта малака ошириш курсини ўташини таъминлаш мажбурияти юкланган;

 

-15-1, субъектларни ички назоратни ташкил қилиш, яъни  самарали молия-хўжалик фаолиятини таъминлаш учун муайян қоидалар ва тартибларни белгилашни талаб этади.

 

 

Эслатамизки, мазкур лойиҳа муҳокама ва келишув босқичида турибди. 2015 йил 15 июлгача муҳокамада иштирок этиш, ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин. Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, лойиҳа ўзгартирилиши, тўғирланиши ва ҳатто рад этилиши мумкин.

 

 

Ирина АХМЕТОВА, экспертимиз.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах