Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги арафасида

02.12.2015

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги арафасида Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг мулоҳазалари.

 

Ўтмишга назар солсак, мустақил Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб ўзининг Асосий Қонунини қабул қилган.

 

Менинг номзодимни депутатликка кўрсатган сиёсий  куч, яъни ЎзЛиДеп  номидан айрим мулоҳазаларни бирдирмоқчиман.

 

Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг меъёрлари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради. Масалан, Конституциямизнинг 14 бобида оилавий турмуш тарзининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи принципиал қоидалар белгиланган. Унинг 12 боби эса жамиятнинг иқтисодий асослари, иқтисодий фаолият эркинлигини кафолатли таъминлаш, мулкдорлар  ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган.

 

Асосий Қонунимиз талаб ва қоидалари мамлакатимизни ислоҳ этиш ва ривожлантириш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилгани натижасида иқтисодиёт барқарор ривожланаётгани аҳоли ҳаёт даражаси, турмуши фаровонлиги тобора ошишига замин яратди. Бунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ҳуқуқий база ҳамда зарур шароитларнинг мунтазам равишда такомиллаштириб борилгани, хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқлари ҳимояси самарали таъминланаётгани алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада кучайтирилгани улар фаолиятига давлат ва назорат идоралари томонидан асоссиз аралашувларни чеклади. Қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган бартараф этиб бўлмайдиган зиддият ва ноаниқликлар мулкдор фойдасига талқин этилади. Бундай чора-тадбирлар туфайли мамлакатимизда макроиқтисодий мутаносиблик ва иқтисодиёт ўсишининг барқарор юқори суръатлари таъминланмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулот 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8 %га ўсгани шундан далолат беради.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, кичик бизнеснинг улуши саноатда 2013 йил 9 ойидаги 27,9%дан жорий йилда 31,1 %гача, ўзлаштирилган инвестициялар 32,2 %дан 33,2 %гача ўсди. Ўзбекистон аҳоли бандлигида ушбу соҳа салмоқли ўрин тутиб, бу кўрсаткич 76,5 %га етди. 

 

Ўзбекистон Конституциясининг 53-моддасида «Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди», деб қатъий белгилаб қўйилган. Шу боисдан ҳам, ҳар қандай мулк дахлсиз ва қонун ҳимоясида.

 

Конституциянинг устуворлиги яна шунда намоён бўладики, ҳар бир демократик давлатнинг асосини инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ташкил қилади. Шу маънода мамлакатимиз Конституциясидан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” бўлими алоҳида  ўрин эгаллагани бежиз эмас.

 

Собиқ шўро тузуми даврида давлатнинг манфаатлари шахс манфаатларидан устун эканлиги қатъий белгилаб қўйилган бўлса, ушбу масала Ўзбекистон Конституциясида адолатли ҳал этилган. Яъни, шахс манфаатлари устунлиги, уни “олий қадрият” деб эътироф этиш нуқтаи назаридан ҳал этилган (13-модда). Шунингдек, Конституциямизда “фуқаро ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги” принципининг мустаҳкамланганлиги бундай нуқтаи назар изчиллигини таъминлайди (19-модда).Ўзбекистонни конституциявий ривожлантириш тарихида илк марта давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул экани белгилаб қўйилгани халқимиз барпо этаётган адолатли фуқаролик жамиятининг маъно-моҳиятини англатади.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда цензуранинг бекор қилиниши, ҳокимиятларни тақсимлаш ғоясининг амалга оширилгани, қонун устуворлигининг эътироф этилгани, бирон-бир шахс томонидан давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштирилишига йўл қўйилмаслиги, Конституция ва қонунлар томонидан ваколат берилган органларнинг давлат ҳокимиятини халқ манфаатини кўзлаб амалга ошириши – буларнинг барчаси ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда шакллантириш жараёнига таъсир кўрсатган ҳолда, ижтимоий ривожланишнинг асосини ташкил этадиган муҳим ва асосий конституциявий принциплардир.

 

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 23 йил мобайнида унинг қоидалари ҳаётга изчил жорий этилди. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган ютуқларга эришилди. Мамлакатимизда Конституция туфайли фуқаролар ва миллатлараро тотувлик таъминланиб, турмуш фаровонлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда, ижтимоий-маданий ривожланиш, таълим, илм-фан соҳаларида улкан муваффақиятларга эришилмоқда.

 

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси – эркинлик ва фаровонлик кафолатидир! Фурсатдан фойдаланиб, “Norma”нинг барча ўқувчилари ва дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах