Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

14 та туманда газ таъминотининг хусусий операторлари пайдо бўлади

11.05.2017

 

Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Тажриба лойиҳалари сифатида жорий йилнинг июнь ойида газ таъминотининг туман (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектлари танловлар ўтказиш натижаларига кўра хусусий операторларга ишончли бошқарувга топширилади.

 

Натижада хусусий операторлар газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга оширади. Бунда воситачилик мукофоти сотилган табиий газ қийматининг 21%идан ортиқ бўлмаган миқдорни ташкил қилади (аниқ миқдорни танлов комиссияси ўрнатади).

 

Ушбу босқичда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва пойтахтда биттадан топширилиши лозим бўлган 14 та объектдан иборат рўйхат белгиланди.

 

Қуйидаги шартлар мавжуд:

  • хусусий операторлар ходимлар сонидан қатъи назар, ЯСТ тўловчилари ҳисобланади;
  • табиий ва суюлтирилган газни сотишдан тушадиган маблағлар бевосита «Ўзтрансгаз» АКнинг ҳисобварақларига туширилади;
  • хусусий операторлар табиий газ сотиш ишончли бошқарув шартномалари асосида табиий газ сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олмасдан, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя қилган ҳолда амалга оширадилар.

 

Бу муҳим! 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, етказиб берилган табиий газ учун қарзи бўлиб, тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчилар газ таъминоти тармоқларига қайта уланиши учун ЭКИҲнинг 2 баробари миқдорда тўлов ундирилади.

 

Бундан ташқари, шу йилнинг 1 октябридан бошлаб ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчилар табиий газ учун тариф миқдорининг икки баробари миқдорида ҳақ тўлайдилар.  Бунда замонавий электрон ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш «Ўзтрансгаз» АКнинг ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик уларнинг қийматини маиший истеъмолчилар 1 йил ичида тўлайдилар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.