Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади

11.09.2017

Президентнинг 8.09.2017 йилдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унинг қисман матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжат давлат бошқаруви ислоҳотининг 6 йўналишини назарда тутади.

 

I. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

II. Ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари (функциялари, ваколатлари)ни, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш;

III. Иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;

IV. Вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш;

V. Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

VI. Профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.

 

Ҳар бир йўналиш доирасида бажариладиган аниқ вазифалар кўрсатилган (жами 40 та).

 

Улар орасида қуйидаги энг муҳим ўзгаришларни шартли равишда ажратиш мумкин:

  • ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмаси ва ходимлар сони оптималлаштирилади;
  • марказий органлар Вазирлар Маҳкамасидан, маҳаллий органлар эса марказий органлардан анча мустақил бўлади (шу жумладан молиявий жиҳатдан). Бунда энди ҳокимлар вакиллик ҳокимиятининг раҳбари бўлмайди (жойларда ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилади), шунингдек ўз ҳудудида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳуқуқига эга бўлади;
  • “ягона дарча” марказлари жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига айлантирилади, идоралараро ҳамкорлик ривожланиши (шу жумладан АКТни жорий қилиш йўли билан) билан давлат хизматларини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар пакети ҳам қисқартирилади;
  • НҲҲлар уларнинг таъсирини лозим даражада баҳоламасдан қабул қилинмайди, идоравий НПҲлар қабул қилиш амалиёти босқичма-босқич қисқартирилади;
  • соғлом рақобат муҳитининг ривожланиши учун алоҳида хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари, индивидуал имтиёзлари ҳамда преференциялари қисқартирилади;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда ижтимоий ва давлат-хусусий шериклик ривожланади (таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, коммунал хўжалиги, йўл-транспорт инфратузилмаси);
  • Президент ҳузурида ягона кадрлар сиёсатини амалга ошириш бўйича ихтисослаштирилган орган ташкил этилади, давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизимини яратилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Самир Латипов.