Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Мурожаатларга жавоблар тушунтирилади

13.09.2017

 

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. У 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ–445-сон Қонун билан тасдиқланди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди

 

Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун лойиҳасини тинглаш якунлари бўйича порталимизда берган изоҳлари билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Тушунчалар аппарати ва амал қилиш соҳаси кенгайтирилди

 

Қонун энди давлат иштирокидаги ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.  Бундан ташқари, ҳужжатда фойдаланиладиган атамалар маънолари рўйхати тўлдирилди. Унда электрон, такрорий ва аноним мурожаатлар, оммавий қабул, видеоконференцалоқа кабиларнинг таърифини топиш мумкин.

 

Мурожаатнинг кўриб чиқилиши тугатилиши, жавоблар – тушунтирилиши ва тузатилиши мумкин

 

Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тугатилиши мумкин бўлган ҳолатлар регламентланди:

 

  • агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;
  • агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;
  • яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;
  • мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;
  • агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

 

Шунингдек, қонунда мурожаатни кўриб чиққан давлат органи, ташкилоти ва унинг мансабдор шахсларининг унга берилган жавобни тушунтириш мажбурияти мустаҳкамган. Бунда унинг дастлабки мазмуни ўзгармаслиги керак. Жавобда йўл қўйилган хатолар ва арифметик хатоларни мурожаатга жавобнинг мазмунига дахл қилмаган ҳолда тузатади.

 

Жавобни тушунтириш ва уни тузатиш тўғрисидаги илтимос у келиб тушган кундан эътиборан 10 кун ичида кўриб чиқилади.

 

Мурожаатлар бўйича ишлар –мониторинг остида

 

Давлат органларининг раҳбарлари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради ва мурожаатни назоратдан ва ижродан олади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



 Олег Заманов,

экспертимиз

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах