Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие статотчеты нужно сдать в январе 2026 года НК-2026: изменения по налогу с оборота для ИП и самозанятых Утверждены повышающие коэффициенты к минимальным ставкам арендной платы для Ташкента на 2026 год

Судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик ғайриқонуний бўлади

14.09.2017


Адлия вазирлигида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа Facebook ижтимоий тармоғидаги Адлия билан мулоқот гуруҳида эълон қилинган.

 

МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмини янги хатбоши билан тўлдириш таклиф этилмоқда, унга кўра ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш рўйхатида, қонунда кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, судланганлиги ҳамда яқин қариндошларининг судланганлиги сабабли рад этиш назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.