Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Мобиль қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда

04.10.2017

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Мобиль қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ҳисобга олиш тизимини тартибга солишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Ўзбекистонда мобиль қурилмаларнинг IMEI кодларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш таклиф этилаётир. Тегишинча, IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилмаган мобиль қурилмалардан фойдаланаётган абонентларга уяли алоқа хизматлари кўрсатиш тақиқланади.

 

Маълумот учун: IMEI (инг. International Mobile Equipment Identity – мобиль ускуна халқаро идентификатори) – қоидага кўра, 15 та рақамдан иборат ягона сон, у аппаратнинг ўзида (клавиатурада *#06# ни териш билан экранга чиқарилади), аккумулятор батареяси остида, ўрамда ва кафолат талонида кўрсатилади. IMEI кодлари GSM, WCDMA ва IDEN тармоқлари уяли телефонларида, планшетларда ва айрим йўлдош алоқа телефонларида қўлланилади.

 

Мобиль қурилмадан кейинчалик фойдаланиш, сотиш ёки учинчи шахсларга бериш мақсадида IMEI кодларини ўзгартириш (клонлаш, такрорлаш, завод кодидан фарқ қиладиган янги код ўрнатиш ва бошқалар) савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деб топилади. Айбдорлар жиноий жавобгарликкача тортилади, давлатга етказилган зарар эса тўлиқ миқдорда ундирилади.

 

Ишлаб чиқувчи (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)нинг фикрича, бундай чоралар қуйидагиларга имкон беради:

  • мамлакатга  сертификатланмаган мобиль қурилмаларни ноқонуний олиб кириш ва фойдаланишга чек қўйиш;
  • мобиль қурилмаларни олиб киришда бюджетга божхона тўловларининг тушушини ошириш;
  • мобиль қурилмаларни ноқонуний олиб кириш ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан рухсатсиз фойдаланишга қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
  • ўғирликлар сонини камайтириш ва улар содир бўлган тақдирда тезкор ҳаракат қилиш даражасини ошириш;
  • маҳаллий мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини, маҳсулот сифатини ва маҳаллийлаштириш даражасини оширишга рағбатлантириш.  

 

«Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш тизими оператори бўлади. «UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мобиль қурилмаларни сертификатлаштирувчи ягона орган бўлади.

 

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ундирилади. Унинг миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.