Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мусодара қилинган жиноят қуроллари қайтариладими?

05.10.2017


Парламентда жиноятда иштирок этмаган шахсларга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилишни бекор қилиш тўғрисида Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Биз мазкур қонун қабул қилинишининг мол-мулкидан мосуво бўлган собиқ мулкдорлар учун оқибатларини  таҳлил қилишга уриниб кўрдик.

 

Маълумот учун: ЖПКга судларни гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган жиноят қуролини мусодара қилишга мажбурловчи қоида 11.09.2008 йилдан киритилган.

 

Гарчи ўзгартиришлар ЖПКга киритилаётган экан, унинг вақт бўйича амал қилиши тўғрисидаги нормаларга мурожаат қиламиз (3-модда).

 

Қонунда жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади, дейилган. Яъни бекор қилинган процессуал нормаларга мувофиқ қабул қилинган қарорлар қайта кўриб чиқилмайди.

 

Масалан, 1.01.2018 йилдан прокурор томонидан эмас, балки суд томонидан қамоққа олиш бўйича санкциялар бериш тартиби жорий этилганда Олий суд юқорида айтилган сабабга кўра, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги 1.01.2018 йилгача чиқарилган қарорлар янги қонун бўйича қайта кўриб чиқилмайди, деб  махсус тушунтириш берди.

 

Шу билан бирга, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси НҲҲ орқага қайтиш кучига эга эмаслигини ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилишини мустаҳкамлади. Қонуннинг амал қилиши у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда татбиқ этилади.

 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, қонунларнинг орқага қайтиш кучини назарда тутадиган ЖКнинг 13-моддаси фақат тегишли қилмишни содир этган шахсларнинг аҳволини енгиллаштирадиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилади. Яъни, бу барча бошқа шахсларга дахл қилмайди.

 

Шу тариқа, мусодара этилган мол-мулк фақат эълон қилинган қонуннинг матнида бу ҳақда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолатлардагина қайтарилади. Бироқ, бизда мавжуд маълумотларга кўра, ҳужжатда бундай қоида кўзда тутилмаган.

 

Самир Латипов.