Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тез бузиладиган юкларни автомобилда ташиш учун гувоҳнома зарур

16.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2018 йилдаги 277-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

10 июлдан бошлаб тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини эксперт текширувлари асосида мажбурий кўрикдан ўтказиш жорий этилади.

 

Автотранспорт воситаларининг эгалари ёки эгаларининг номидан уларга эгалик қилувчи, фойдаланувчи ва (ёки) тасарруф этувчи шахслар қуйидаги муддатларда автомобилни эксперт текшируви учун тақдим этишлари шарт:

  • янги тайёрланган автотранспорт воситаларининг эксперт текшируви улар тайёрланганидан 6 йилдан сўнг;
  • келгуси йилларда эса — ҳар 3 йилда.

 

Текширувлар ариза берувчининг талабномаси ва  у билан тузиладиган шартнома асосида «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган лаборатория томонидан ўтказилади. Текширувлар чоғида автонинг бундай турдаги транспорт воситалари учун белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

 

Лаборатория талабномани 1 иш куни ичида рўйхатга олади ва 2 иш куни мобайнида ариза берувчига текширув баённомаси нусхасини беради. Баённоманинг асл нусхаси ариза берувчи гувоҳномани оладиган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига берилади.

 

Гувоҳнома бериш учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат билан қуйилагилар ҳам жорий этилмоқда:

 

автомобиль транспортида ташиш учун тақдим этиладиган тез бузиладиган юклар рўйхати;

 

битта автотранспорт воситасида бирга ташишга рухсат бериладиган тез бузиладиган юклар гуруҳи. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.07.2018 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_