Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Қандай молиявий хизматлар ҚҚСдан озод этилади

22.06.2018

Читать на русском языке

 

Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига ўзгартириш киритилди (19.06.2018 йилда 2460-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 


 

Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Маълумот учун: Солиқ кодексининг 209-моддасига асосан айрим турдаги молиявий хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг (шу жумладан инвестицион воситачиларнинг) қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматлар рўйхатига тузатишлар киритилди.

 

Энди ҳар қандай: эмиссиявий ва ноэмиссиявий (илгари – фақат эмиссиявий) қимматли қоғозларни ҳисобга олишга нисбатан имтиёз амал қилади. Эслатиб ўтамиз, эмиссиявий қимматли қоғозлар битта чиқарилиш доирасида бир хил аломатлар ва реквизитларга эга бўлиб, мазкур чиқарилиш учун ягона шартларда жойлаштирилади ва муомалада бўлади. Уларга акциялар, облигациялар, опционлар ва Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари киради. Қолган турлари, векселлар ва депозит сертификатлари – ноэмиссиявий.  

 

Сақлаш имтиёз олиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғозлар шакли ҳам ўзгартирилди. Илгари имтиёз ҳужжатсиз қимматли қоғозларни (электрон шаклдаги ҳисоб регистларидаги ёзувларни) сақлаш хизматларига нисбатан қўлланилган, ҳозир эса – ҳужжатлиларига, яъни бланкаларга нисбатан қўлланилади.     

 

Бундан ташқари, рўйхатга иккита янги хизмат киритилган, ўрнига яна шунчаси чиқариб ташланган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Рўйхатга киритилган хизматлар

(ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади)

Рўйхатдан чиқариб ташланган хизматлар

(ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилмайди)

белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш

банкда ва депозитарийда сақланаётган биржа ва биржадан ташқари савдо иштирокчилари қимматли қоғозлари савдога қўйилишидан олдин уларнинг мавжудлиги ҳамда ҳақиқийлигини тасдиқлаш

Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш

банкда ва депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозларнинг савдода тузилган битимлар бўйича биржа ва биржадан ташқари савдо иштирокчиларига етказиб берилишини таъминлаш

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2018 йилдан кучга кирди.

    

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах