Қурилиш материалларининг тўртта позицияси бўйича имтиёзлар муддати 3 ойдан кейин тугайди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон).
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2018 йилдаги ПҚ–3479-сон қарори билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати тасдиқланган:
Т/р |
Товар номи |
ТИФ ТН коди |
1. |
Цемент, шу жумладан цемент клинкери |
2523 |
2. |
Асбест |
2524 |
3. |
Қурилиш ойнаси |
7003, 7004, 7005 |
4. |
Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари |
4403, 4404, 4406, 4407 |
5. |
Кўмир |
2701, 2702 |
Қабул қилинган Фармон билан фақат кўмир бўйича мазкур имтиёз 1.01.2020 йилгача узайтирилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.