Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Cтатистика ҳисоботларини топшириш муддатларини узайтирсангиз!

09.10.2018

Читать на русском языке

 

Тадбиркорлик субъектлари (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) статистика органларига қуйидаги ҳисобот шаклларини топширадилар:

  • 1-к шакли «ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот» – ҳар ойнинг 2-санасидан кечиктирмай ҳар ойда тақдим этилади;
  • 1-меҳнат шакли «меҳнат ҳисоботи» – чоракда бир марта 4-санагача тақдим этилади;
  • 2-инвест шакли «инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот» – чоракда бир марта ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасидан кечиктирмай тақдим этилади;
  • 1-транспорт шакли «автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот» – чоракда бир марта ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмай тақдим этилади (Давстатқўмнинг АВ томонидан 19.12.2017 йилда 2956-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори).

 

Статистика ҳисоботларини тақдим этишнинг белгиланган муддатлари тадбиркорлик фаолиятини юритишни қийинлаштиради ва ходимларнинг айрим меҳнат ҳуқуқлари чекланишига олиб келади. Давстатқўм ушбу муддатларни меҳнат қонунчилиги талабларини, корхоналарда, шу жумладан контрагентлар билан ҳамкорлик қилиш чоғида юз берадиган, ҳисоботларда акс эттириладиган кўрсаткичларга таъсир ўтказадиган бизнес-жараёнлар тизимини ҳисобга олмасдан, ўз вазифаларидан келиб чиқиб белгилаган кўринади.

 

Статистика ҳисоботини 2-нчи, 3-санагача тақдим этиш учун корхона ходими (одатда, бош бухгалтери) 1-санада, бу кун байрам санасига (1 январь – Янги йил, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни) ёки дам олиш кунига тўғри келишидан қатъи назар, ишлашига тўғри келади.

 

Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 129-моддасига мувофиқ, умумий дам олиш куни якшанбадир. МКнинг 130-моддасига кўра, дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. Бунда камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак (МКнинг 157-моддаси).

 

МКнинг 132-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина МКнинг 130-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

 

Амалиётда ушбу талабларга риоя этиш иш берувчи билан ҳисоботларни шакллантириш ва статистика органларига тақдим этиш учун масъул бўлган ходим ўртасида ихтилофни юзага келтиради. Ҳамма ходим ҳам дам олиш ва/ёки байрам кунида ишлашга тайёр эмас, бироқ иш берувчининг талабига кўра шундай қилишга мажбур. Меҳнат қонунчилигида талаб этилганидек, бунинг учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлашга ҳам ҳамма раҳбарлар тайёр эмаслар.

 

Ҳисобот даври тугагандан кейин, бунинг устига дам олиш (байрам) кунида ҳисобот тақдим этишнинг бунчалик қисқа муддати, ходим қанчалик малакали бўлмасин, кўп хато ўтказишига олиб келади. Бунда солиқ ҳисоботларидан фарқли равишда, хато аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида аниқлаштирилган статистика ҳисоботини тақдим этиш имконияти берилмаган. Бу ҳолда сўзсиз равишда маъмурий жавобгарлик юзага келади. Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 215-моддаси).

 

Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда статистика ҳисоботларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача статистика органларига тақдим этиш муддатини ошириб, уларнинг амалдаги шаклларига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқдир.

 

Александр Лобанов,

«Норма» эксперти.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_