Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Мирёқуб Ҳайдаров: «Банклар тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини оширишда ишончли ёрдамчи топдилар»

Мирёқуб Ҳайдаров: «Банклар тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини оширишда ишончли ёрдамчи топдилар»

12.11.2018

Читать на русском языке

Мамлакатимизнинг 8 та минтақасида тренинглар бўлиб ўтди, уларда тижорат банклари ходимлари direktor.uz кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш тизими билан ишлашни ўргандилар.

 

Эслатиб ўтамиз, direktor.uz тизими Халқаро молия корпорацияси, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўртасидаги тўрт томонлама шартнома доирасида тузилган. У тадбиркорларга банк кредитларидан самарали фойдаланиш, бизнеснинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун зарур билимларни олишда ёрдам беришга мўлжалланган. Тизим ишлай бошлаган дастлабки 4 ой ичида 2 552 нафар фойдаланувчи унда рўйхатдан ўтди. Шундан 86 киши курсни якунлагач, тестни муваффақиятли топширди. Шу билан бир вақтда кўпчилик тадбиркор ва банкирлар ҳали direktor.uz ҳақида эшитмаганлар. Уларни яқиндан таништириш мақсадида минтақаларда банк ходимлари учун тренинглар ўтказилди. Тренингларни олиб борган «Norma» компанияси эксперти Мирёқуб Ҳайдаров ушбу машғулотлар қандай ўтгани ҳақида батафсил сўзлаб берди.

 

– Ўтказилган ўқув курслари нимаси билан ёдингизда қолди?

 

– Одатда банкирлар жорий банд юмушлар билан ўта банд бўладилар, уларни ишдан «чалғитиш» қийин кечади. Бир қарашда, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига бевосита тегишли бўлмаган мавзудаги тренингга жалб этиш керак эди. Бироқ тайинланган соатда таклиф этилган барча банк ходимлари келишди. Машғулотларга ҳам масъулият билан ёндашишди.

 

Айрим минтақаларда машғулотлар ўтказилган залларда Интернетга уланган компьютерлар йўқ эди. Тизим онлайн режимда қандай ишлашини намойиш эта олмадим. Олдиндан тайёрланган слайдларни кўрсатиб қўя қолдим. Бунда тингловчилар орасида уяли алоқа телефонлари орқали Интернетга кириб, машғулот пайтида тизимда рўйхатдан ўтиб, direktor.uz имкониятларини амалиётда ўрганганлар ҳам бўлди.

 

Тизим қуйидагича ишлайди: жорий дарс бўйича тестдан ўтмай туриб, кейингисини очиб бўлмайди. Бу ҳолат бу молия соҳасида билим олмоқчи бўлганларни ўз устида пухтароқ ишлашга ундашини тингловчилар қайд этиб ўтишди.  

 

– Курс тугашида тингловчилар direktor.uz тизими ҳақида яна қандай таассуротлар билан қайтишди?

 

– Банклар олдида бизнесни ривожлантириш, ёш тадбиркорларнинг оёққа туришида кўмак бериш вазифаси турибди. Аҳолининг фаровонлиги ҳам шунга боғлиқ. Бироқ бўлажак тадбиркорларнинг аксарияти ушбу вазифаларни ҳал этишда банк кредитларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур билимга эга эмаслар.  

 

Улар кредит сўраб мурожаат қилувчи кўпчилик, айниқса бошловчи тадбиркорлар учун direktor.uz фойдали бўлиши мумкинлигини қайд этдилар. Бизнесменларнинг кўпчилиги direktor.uz тизимида бажонидил ўқиб, уни ишда қўллашларини айтдилар. Уларга бепул асосда молиявий билимларини ошириш имконини берувчи шундай тизим борлиги билдириб қўйилса бас.

 

Тингловчилар бошловчи тадбиркорларга direktor.uz тизимида ўқишни тавсия қилишдан банклар манфаатдор эканлигини айтдилар. Бизнесменларнинг кредит олишдан аввал ўқув курсларидан ўтиши кредит қайтарилмаслиги хавфини камайтиришга, қолаверса, бизнеснинг самарали ривожланишига туртки бўлади.

 

Банк вакиллари муаллифлар тизим устида кўп тер тўкканликларини қайд этиб, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирдилар. Ўқув материаллари муаллифлари, рассомлар, дастурчиларнинг қунт билан ишлаганликлари туфайли мураккаб тушунчалар содда ва лўнда қилиб очиб берилган.

 

– Тингловчилар direktor.uz тизимини яхшилаш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳаза билдирдиларми?

 

– Ҳа, билдирдилар. Уларнинг бари умумлаштирилиб, ишлаб чиқувчиларга топширилди. Ана шундай таклифлардан бири амалга жорий этилди. Бундан буён 11 та дарсдан муваффақиятли ўтганлар электрон сертификат оладилар. Умид қиламизки, direktor.uz умумий вазифани ҳал этишда – кишиларнинг фаровонлигини оширишда, бозорни талабгир товар ва хизматлар билан тўйинтиришда, янги иш ўринлари яратишда банк ходимлари учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам ишончли ёрдамчига айланади.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах