Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Бизнес учун истиқболли йўналиш – хизматлар соҳаси

26.06.2019

Читать на русском языке

Президент 25 июнь куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда фаол инвестиция сиёсати юритилиши, тадбиркор ва инвесторларга ҳар тарафлама амалий кўмак бериш бўйича таъсирчан механизмлар жорий қилиниши натижасида юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланаётгани қайд этилди. 

 

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг қарийб бир ярим баравар ўсгани юқори натижаларга эришишга кўмак берди.

 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 5,4%га, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7%га, қурилиш-пудрат ишлари 9,6%га ва хизматлар ҳажми 13,9%га ўсиши кутилмоқда.

 

Тегишли раҳбарларга замонавий корхоналар ва янги иш ўринлари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириб, қўшимча тушумларни ижтимоий ва коммунал соҳаларни ривожлантириш, аҳолининг ҳаётини яхшилашга йўналтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

 

Шунингдек, йиғилишда шаҳар ва туманларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида уй-жойларни, коммунал тармоқларни қуриш ва  таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.