Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Депутатлар ногиронликни белгилашда сарсонликка қарши

26.06.2019

Читать на русском языке

25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ногиронликни белгилашга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда бу соҳада ортиқча оворагарчиликка сабаб бўлувчи ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги масалалар муҳокама мавзуси бўлди.

 

Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати (ТМЭХ) фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари, шу жумладан 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори билан тартибга солинади. Бугунги кунда республикада 104 та ТМЭХ фаолият кўрсатиб, уларда 353 нафар врач экспертлар хизмат қилиб келмоқда.

 

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан Тиббий меҳнат эксперт комиссиясига (ТМЭК) тақдим қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда уларни юбориш масалалари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Белгиланган муддатлардан олдин ТМЭХ томонидан дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиладиган касалликлар белгилари ва рўйхатлари тасдиқланмаган.

 

2011 йилда тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ТМЭХ томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун улар 120, 180 ёки 300 кун муайян касаллик билан даволаниши лозим. Баъзан эса, бундай беморларнинг шифохонада даволанишга моддий имконияти йўқлиги, айрим тиббиёт муассасаларида ўринлар етишмаслиги сабабли, уларга ногиронлик гуруҳи расмийлаштирилмасдан қолмоқда.

 

Муаммоларни ўрганган ҳолда, депутатлар ногиронликни белгилаш бўйича фаолиятни такомиллиаштириш юзасидан таклифлар билдирдилар. Масалан, белгилари яққол кўриниб турган мурожаат қилувчини ногиронлик белгилангунга қадар қўллаб-қувватлаш механизмини жорий қилиш, ушбу ҳолат мавжудлигини исботлаш ташвишидан халос қилиш таклифи илгари сурилди. Соғлиқни сақлаш органлари зиммасига тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича  мажбурият юклаш таклиф этилди.

 

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг пойтахтда касалликнинг сўнгги босқичларида бўлган умидсиз, оғир беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳолатини енгиллаштиришга, оғриқни қолдиришга, умрини узайтиришга қаратилган хоспис ташкил этиш бўйича ахбороти тингланди.

 

Олий Мажлис Ахборот хизмати хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_