Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Телеграм-бот бизнес учун таклифларни жамлайди

12.09.2019

Читать на русском языке

Сизнингча тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар, қарама-қаршиликлар ёки эскирган нормалар мавжуд бўлса ёки уларни такомиллаштириш зарур деб ҳисобласангиз – хабар беринг.

 

Буни бажариш жуда осон. Адлия вазирлиги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида Telegram мессенжерида @tadbirkor_adliyabot - махсус ботини ишга туширди. Юборилган ҳар бир таклиф кўриб чиқилади, асосли таклифлардан қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда фойдаланилади.

 

Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш асносида «Advice for business» («Бизнес учун маслаҳатлар ») махсус интерактив ҳуқуқий портали яратилади. У тадбиркорлик фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олади. Бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва юритиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилади, хусусан, амалиётга хорижий тажриба (Companies House) жорий этилади. Ер участкаларини аукционга қўйиш жараёнлари назоратга олинади. Ижтимоий тармоқлар ва аҳоли орасида «Тадбиркор фаолиятига аралашма» шиори остида оммавий тадбирлар ташкил этилади. Жойларда тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик қилишга мажбурлаш ҳолатлари аниқланади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун 100 дан ортиқ ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, 10 000 нафардан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш режалаштирилмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_