Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти йўналишлари белгиланди

07.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 523-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, илғор хорижий тажрибага асосланган диагностика ва даволаш технологияларини, шу жумладан рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланилган ҳолда болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш, шунингдек ҳудудий тиббиёт муассасалари имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

 

Қарорда таъкидланишича, Президентнинг 10.12.2013 йилдаги «Корея Республикаси ҳамкорлигида ва иқтисодий ривожланиш жамғармасининг молиявий ҳамкорликдаги «Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини тузиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2082-сон қарорига мувофиқ болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган 280 ўринли бино ва иншоотлар қуриб битказилди.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва  реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология каби соҳаларни ривожлантириш;
  • республика ва ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини педиатриянинг барча йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш, ихтисослаштириш, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш;
  • педиатриянинг барча йўналишлари бўйича тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда тиббиёт кадрларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда алоқаларни ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
  • тиббий туризм соҳасида тиббий хизматлар ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва мазкур хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари Марказ бўйсунувига ўтказилади. Бунда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари юридик шахс мақомини ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолади.

 

Марказ вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шунингдек туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари болалар бўлими фаолиятига услубий раҳбарликни таъминлайди.

 

Қарорга иловада 2020-2022 йилларда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • болаларга юқори технологияли тиббий хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
  • телемедицина ва бошқа илғор юқори рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, болаларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш;
  • болаларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2020 йилдан кучга кирди.


Мирёқуб Ҳайдаров.