Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Уй-жой кодекси янгиланади

08.10.2020

Читать на русском языке

Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати амалдаги Уй-жой кодекси собиқ СССРнинг қонунчилиги асосида ишлаб чиқилганлиги, 1998 йил 24 декабрда

қабул қилинганлиги ва унинг нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги билан изоҳланади.

 

Лойиҳада кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар доираси кенгайтирилмоқда. Унда амал қилиш черараси аниқ белгиланмоқда, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган масалалар (жумладан, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи, унинг вужудга келиш тартиби, уй-жой ижараси, турар жойни ижарага бериш ҳақи, турар жойни алмаштириш ва айирбошлашга оид қоидалар) чиқарилмоқда.

 

Лойиҳа ўзида кўп сонли қонуности норматив ҳужжатларини бирлаштиради. Хусусан, илгари  уйларни реконструкция қилиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан уй-жойдан фойдаланиш нормативларини белгилаш, уй-жой эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа масалалар  тўлиқ қамраб олинмаган эди.

 

 

Бундан ташқари, Уй-жой кодексига қуйидагилар киритилди:

  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жиҳатлари;
  • турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби;
  • боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш тартиби;
  • кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ва якка тартибдаги турар жойлар орасида ёки уларга ёндош қурилган нотурар жойларда амалга оширилиши тақиқланган фаолият турлари рўйхати;
  • мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида турар жой қуриш, мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларида турар жой қуриш асослари ва тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум