Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегияси қабул қилинди

12.10.2020

Читать на русском языке

 

Стратегияни амалга ошириш доирасида кенг миқёсдаги чора-тадбирлар комплекси режалаштирилган (5.10.2020 йилдаги ПФ-6079-сон Фармонга қаранг). Бу ҳақда батафсил – шарҳимизда.

 

2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида:

  • аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 млнгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали 78%дан 95%га етказилади;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади;
  • 587 минг нафар кишини, шу жумладан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш асосларига ўқитиш ташкиллаштирилади;
  • иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади;
  • ҳудудларда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли олий таълим муассасалари бириктирилади ҳамда уларнинг 12 минг нафар ходими ахборот технологиялари соҳасида ўқитилади.

 

Дастлаб 29 та намунавий туманларда (шаҳарларда) 2020 йилда ва 2021 йил I чораги якунига қадар рақамли трансформация қилиш амалга оширилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармаларининг масъул раҳбарларини тегишли туманларга (шаҳарларга) бириктирилади. Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилди ва улар ҳар 10 кунликда лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлиги ва жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг амалий аҳамиятини баҳолайди.

 

Бундан ташқари:

а) 2020 йил якунига қадар 13 та намунавий туманларда IT-инфратузилмасини яратишни, компьютер ускуналари билан жиҳозлашни назарда тутган ҳолда мактабгача ва умумтаълим мактаблари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларини рақамлаштиришни якунлаш бўйича чоралар кўриш, ахборот тизимларини жорий этиш ва масъул ходимларни ўқитишни ташкил этилади;

 

б) Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилган ҳудудлар ва тармоқларга илғор технологиялар ва IТ-ечимларни трансфер қилишда, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун етакчи компанияларни жалб қилишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатадилар.

 

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағлари умумий миқдорининг 5%дан кам бўлмаган қисми «рақамли» компонентларга йўналтирилади.

 

Cтратегия доирасида 2020–2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»да тўртта асосий соҳани ривожлантириш назарда тутилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 Электрон ҳукуматни ривожлантириш

Рақамли индустрияни ривожлантириш

Рақамли таълимни ривожлантириш

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш

  • 1.01.2021 йилдан бошлаб тажриба тариқасида «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади;
  • 1.07.2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатга олиш, жамоат транспорти ҳаракати, ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн режимда жойлаштириб борилиши таъминланади;
  • 1.08.2021 йилдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга барча белгиланган давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн режимда тўлаш имконияти тақдим этилади
  • 1.11.2020 йилдан бошлаб Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти мақомини ахборот технологияларига ўқитиш, аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, робото-техника, Интернет тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва ҳисоблаб қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатадиган ЎзР резиденти ҳисобланган юридик шахслар олиши мумкин бўлади;
  • 1.01.2022 йилга қадар масофадан кредит маҳсулотларини реализация қилиш, омонатлар ва ҳисобрақамларни очишни ўз ичига олган кенг турдаги онлайн хизматлар кўрсатишни таъминлаш орқали тижорат банкларининг рақамли трансформацияси якунига етказилади
  • 1.01.2021 йилдан бошлаб фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаш тизими жорий этилади;
  • 1.01.2021 йилга ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади;
  • 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ўқувчиларнинг ижодий ривожланиши ва компьютер дастурлаш асосларини ўрганиши учун мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади
  • 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/сдан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади;
  • 1.01.2022 йилга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади

 

2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформасини яратилади:

  • маҳаллий IT-компаниялар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларнинг маҳсулотлари ва хизматларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илгари суришда кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотларни эълон қилиш;
  • мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг амалий масалаларини ҳал қилиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида самарали ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш.

 

2020 йил 1 ноябрдан:

 биринчидан, ёпиқ биноларда алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота доирасида 500 мВт дан ошмайдиган қувватда ишлайдиган база станцияларидан фойдаланишга рухсатномани расмийлаштириш бўйича талаблар (таснифланган объектлар яқинида ўрнатиладиган мобиль алоқа база станциялари бундан мустасно) бекор қилинади;

иккинчидан, мобил алоқа операторлари учун:

  • телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг қурилиш-монтаж, реконструкция, синовдан ўтказиш ва интеграция қилиш ишларини якунлаш ҳамда тижорат мақсадида фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг конструкциясини ўзгартириш, мавжуд қурилмалардаги ҳамда телекоммуникация линиялари ва иншоотларидаги ускуналарни кенгайтириш бўйича хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
  • радиоэлектрон қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш рухсатномасини, сотиб олиш, ўрнатиш, лойиҳалаш ва қуриш учун рухсатнома олмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ва уларнинг тасарруфидаги ташкилот ва бўлинмалар негизида «Рақамли идора» лойиҳаси амалга оширилади. 2022 йил бошига келиб бу ерда барча маъмурий тартиб-таомилларни ва операцион жараёнлар рақамлаштирилади, электрон ҳужжат айланиши ва иш юритуви жорий қилинади. Тажриба босқичма-босқич бошқа идораларда ҳам жорий қилинади. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.