Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

УКХ тизими бюджет ташкилотларига устамалар оширилди

12.11.2020

Читать на русском языке

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари  меҳнатига  ҳақ  тўлаш  ва  уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди (9.11.2020 йилдаги 697-сон ВМҚга қаранг).

 

УКХ тизими бюджет ташкилотларида (УКХ вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, таҳр.) қуйидагилар оширилади:

 

а) алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларга. Илгари уларнинг энг юқори миқдори  лавозим маошининг 50%ини ташкил этган. Энди бу УКХ вазири томонидан тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг тармоқ рейтинг натижаларига боғлиқ:

  • 70 баллдан 80 баллгача тўплаганларга – 50%;
  • 80 баллдан 90 баллгача тўплаганларга – 100%;
  • 90 баллдан 100 баллгача тўплаганларга – 200%;

б) йўлкира ва овқатланиш учун ҳар ойлик компенсация - БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача.

 

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекторларини моддий рағбатлантириш тартиби (ундирилган жарималар суммасининг 10%идан ортиқ бўлмаган) энди тенг даражада қуйидагиларнинг ходимларига қўлланилади:

  • Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
  • Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах