Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мол-мулк солиғи ва ресурс солиқлари: нима ўзгаради

04.12.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди;

б) туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари Жўқорғи Кенгес ва вилоятлар Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса – СКда белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритишга ҳақли.

 

Тузатишлар билан СКга ер солиғи ставкалари республиканинг ҳудудлари кесимида киритилади. Бунда, 2021 йилда солиқ юкининг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида:

  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим;
  • 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.

 

Бундан ташқари, 2021 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиқларини такомиллаштириш доирасида:

  • деҳқон хўжаликлари ва мева‑сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер солиғини ҳисоблашда ер солиғи ставкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ўрнатилганидек белгилаган ҳолда, жойлашган жой ва етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экин турлари коэффициентлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинзорлари норматив қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга солиқ солиш тартибини бирхиллаштирилади;
  • барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкаларини юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;
  • тегишли сувни ҳисоблаш ҳисоблагичлари мавжуд бўлганда, ишлаб чиқариш жараёнида агрегатларни (турбиналарни) совутиш учун сувдан фойдаланувчи юридик шахсларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиққа тортиш базасини табиий сув объектларидан олинган ва табиий сув объектларига қайтариб ташланган сув ҳажми ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади;
  • коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2020 йил даражасида сақлаб қолинади, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисмида эса, шу жумладан, деҳқон хўжаликларига 1 м3 учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкасини белгиланади;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда турли мақсадларда фойдаланиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш тартибини киритилади;
  • ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан солиқ органларига фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда - солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон кўринишда тақдим этади.

 

ДСҚ фойдали қазилмаларни ҳақиқий қазиб олишга нисбатан қўлланиладиган ва фойдали қазилмаларни меъёрдан ортиқ йўқотиш тўғрисидаги геологик-маркшейдерлик маълумотларининг ҳаққонийлигини назорат қилиш учун зарур ускуналарни харид қилган ҳолда вилоятлар солиқ бошқармаларининг штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигигача маркшейдерларни жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Солиқ органлари энди ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда лицензияни чақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус билан чиқишлари мумкин.

 

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан “Хавфсиз дарё” ДУКга дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар 1 м3 учун тўлов миқдори шартнома тузилган кундаги БҲМнинг 2%идан 0,1%ига туширилади. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ҳам қайта кўриб чиқилади.

 

Мол-мулк ва ер солиқларини бино, иншоот ва ер участкаларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади:

  • I босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;
  • II босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

 

Кўчмас мулк объектига юридик ёки жисмоний шахс эгалигида бўлиши эмас, балки уларнинг кадастр қийматидан ва объектнинг фойдаланиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. Ер солиғи бўйича адвалор ставка киритилади.

 

2021–2022 йилларда қуйидаги “тажриба-синов” ҳудудларида ер участкаларидан фойдаланилишига ва капитал қурилиш объектларининг белгиланган мақсадига қараб кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига асосланган кадастр қийматини аниқлаш бўйича эксперимент ўтказилади:

  • турар ва нотурар (тижорий) жойларга мўлжалланган кўчмас мулк объектлари – Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани;
  • саноат объектлари – Навоий вилояти Навоий шаҳри;
  • рекреацион зоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар объектлари – Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган объектлар – Бухоро вилояти Ромитан тумани.

 

Олег Заманов.