Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш тизими тасдиқланди

15.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2021 йилдаги «Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 60-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитация ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашади. Ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

 

Дастлабки идентификация қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

  • ИИВ;
  • Бош прокуратура;
  • ДХХ;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар;
  • ТИВ, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

 

Одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади. Дастлабки идентификация қилиш жараёни ушбу фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг махсус жиҳозланган хонасида хавфсиз муҳитда ўтказилади. Ушбу босқичда жабрланганларнинг асосий эҳтиёжлари (озиқ-овқат ва сув, мос кийим, бирини зарур тиббий ёрдам) қондирилади. Шифокорлар ёки тиббиёт ходимлари уларнинг соғлиғи ҳолатини, жисмоний шикастланишлар ва касалликлар мавжудлигини қайд этишлари лозим.   

 

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг дастлабки идентификацияси суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.

 

Суҳбат ўтказиш жараёнида мутахассис қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим:

  • одам савдосидан жабрланганлик ҳолатига аниқлик киритиш учун дастлабки идентификациядан ўтиш тартиби;
  • ҳимоя ва Қонунда кўрсатилган ёрдам турларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
  • одам савдосидан жабрланган шахслар мажбурлов ёки таҳдид остида содир этилган қилмиш учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилиниши.

 

Якуний идентификация Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

 

Низомлар «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.02.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.