Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Болалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади

26.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йилдаги 319-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзгартиришларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди. Энди болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари);

● кўп болали оилаларнинг болалари;

● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

● «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари);

● талабалар ва педагогларнинг болалари;

● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилаётган болалар).

 

Бунда имтиёзли рўйхатга киритилган болаларга илгари тақдим этилган имтиёзлар уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб туради.

 

Имтиёзли рўйхат бўйича болаларни қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

 

Жорий йилнинг 31 майига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах