Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қандай ажратилади

30.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги 543-сон қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учуи доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Регламент қуйидагиларни назарда тутади:

  • ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиладиган ҳолатлар рўйхати;
  • ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартиби;
  • ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.

 

Регламентга асоан, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

 

Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди. Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади.

 

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.

 

Материалларни тайёрлаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига буюртма беради. Кўрсатилган органлар буюртма келиб тушгандан кейин 1 иш куни давомида уни тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

 

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси 5 иш куни давомида буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

 

Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрларига мувофиқ ҳақ ундирилади.

 

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

 

Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш схемаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.