Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Янги купюралар муомалага чиқарилади

16.12.2021

Читать на русском языке

Марказий банк 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.

 

50 000 сўмлик банкнот:

 

 

Банкнот олд томони чап қисмида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли “ABU ISO TERMIZIY MAQBARASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

 

Юқори қисмининг чап тарафида “50000” рақами тўқ қизил рангда, юқори қисм марказида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ярми кўк рангда ва ярми тўқ қизил рангда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби тўқ қизил рангда жойлашган.

 

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

 

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “ELLIK MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

 

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлашган бўлиб, нусха кўчирилганда тасвирлардаги аниқлик йўқолади.

 

Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли” карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

 

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – “FAYOZTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

 

 

Марказий қисмида тинчлик рамзи бўлган “учаётган кабутар” тасвирида замонавий “Spark live” махсус ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда тасвирда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.

 

Юқори чап қисмида  “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган.

 

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “50000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “ELLIK MING SO‘M” ёзуви туширилган.

 

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

 

100 000 сўмлик банкнот:

 

 

Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “ICHAN QAL`A” тарихий музейи тасвирланган.

 

Юқори қисмининг чап тарафида “100000” рақами, юқори қисм марказидаги “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни жигаррангда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби яшил рангда жойлашган.

 

Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган жигаррангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

 

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “BIR YUZ MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

 

Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли” карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

 

Банкнот орқа томонида III-IV асрларга тегишли бўлган қадимий Хоразм давлатининг пойтахти вазифасини бажарган қалъа - “ANGKAQAL`A  ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

 

 

Марказий қисмида “қиррали нақш” тасвирида замонавий “Spark live” махсус ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда тасвирда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.

 

Ўнг қисмида Хоразм вилояти археология ёдгорлиги топилмаси бўлган Х асрга тегишли сопол идиш ва милоддан аввалги I асрга тегишли кумуш танга тасвири акс эттирилган.

 

Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган.

 

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “100000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “BIR YUZ MING SO‘M” ёзуви туширилган.

 

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

 

Бунда Марказий банкнинг алоҳида қайд этишича, муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади.