Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

10.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 09.06.2022 йилдаги “Почта алоқаси тўғрисида”ги ЎРҚ-777-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 18 январда қабул қилинган, Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган.

 

Мазкур Қонуннинг янги таҳрири хизматлар бозорида почта алоқаси фаолиятини ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган.

 

Почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • универсал почта хизматларидан фойдалана олишни ва уларнинг сифатини таъминлаш;
  • почта алоқасининг хавфсизлигини ва сирини таъминлаш;
  • мажбурий техник талаблар, нормалар ва қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш:
  • давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
  • илғор инновацион, ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Қонунга мувофиқ почта алоқаси соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) амалга оширади.

 

Қонун билан белгиланишича, фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар почта алоқасининг сирини ташкил этади ва бу давлат томонидан кафолатланади.

 

Ҳужжат билан почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тартиби белгиланган.

 

Қонун почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги норма билан тўлдирилди. Хусусан, почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган, қонунчиликда белгиланган тадбирлар мажмуидан иборатдир.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 10.06.2022 йилда кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.