Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

«Ватан таянчи» Жамғармасининг маблағлари нимага сарфланади

30.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2022 йилдаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 344-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарори билан «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган.

 

Низом билан Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

 

Жамғарма маблағлари куйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурлар, «йўл хариталари» доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
  • «Ватан таянчи» ҳаракатининг вақтинча бўш маблағларини давлат улуши бўлган тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган тушумлар;
  • юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғарма маблағларни қуйидагиларга сарфлаш ҳуқуқига эга:

  • ўқувчи ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида умумтаълим мактабларида амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятига;
  • «Ватан таянчи» ҳаракатини сақлаш, унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга;
  • конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказишга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум