Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар ичимлик сувини етказиб бериши мумкин

26.07.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 22.07.2022 йилдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан истеъмолчиларнинг белгиланган сифатдаги ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин. Улар истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик учун жавобгар бўладилар.

 

Ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
  • ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
  • ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

 

Ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак. Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.

 

Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

  • ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
  • ичимлик суви тармоқларининг иншоотларидаги авариялар чоғида;
  • ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
  • фавқулодда вазиятларда.

 

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўлов вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади ва ОАВда эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач – 22.10.2022 йилдан кучга киради.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах