Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Оилавий болалар боғчалари ишига IT-технологиялар жорий этилади

11.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ асосида фаолият кўрсатадиган болалар боғчалари, оилавий болалар боғчалари учун жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

  • бюджетдан субсидиялар нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисобланади;
  • ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобиль илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
  • ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40%дан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.

 

Қарор билан қуйидагиларни тартибга солувчи низомлар тасдиқланди:

  • давлат-хусусий шериклик асосидаги болалар боғчаларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби;
  • нодавлат болалар боғчаларига бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
  • оилавий болалар боғчалари фаолияти тартиби;
  • кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган болалар боғчалари тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
  • нодавлат болалар боғчаларини бошқариш ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.