Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Бизнесга имтиёз ва преференциялар берилади

23.08.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Бизнес муҳит яхшилангани натижасида ўтган бир йил давомида тадбиркорлар томонидан бизнес учун 55 мингдан ортиқ  бинолар қурилган. Тушумлари 1 млн доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага кўпайиб, 26 мингтага етган. Яна минг нафари товар айланмасини 1 млндан 10 млн долларгача етказган, 220 нафарининг тушумлари эса 100 млн долларга етган. Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингта бўлган, умумий экспорт ҳажми 30%га кўпайган.

 

Президент бешта асосий йўналишни кўрсатиб ўтиб, уларнинг ҳар бири бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурди.

 

Биринчи йўналишда корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувлар белгиланди.

 

Хусусан, йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган корхоналар – микро бизнес, 10 млрд сўмгача бўлгани – кичик бизнес ва 100 млрд сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

 

Микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4%дан 25%гача бўлган ставкалари ўрнига, ягона 4%ли солиқ ставкаси жорий этилади.

 

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.

 

Пандемия келтирган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12%га туширилиши маълум қилинди.

 

Иккинчи йўналиш қулай молиялаштириш тизимига оид бўлди. Кичик бизнес лойиҳаларига 20 трлн сўм йўналтирилиши белгиланди.

 

Учинчи йўналишда туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб, бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этиш масаласи кўрилди. Келгуси йилдан шарт-шароити бўйича барча туман ва шаҳарлар 5 та тоифага ажратилади. Уларда солиқ, субсидия, кредит фоизлари учун компенсация ва кафиллик бериш, инфратузилмага улаш бўйича алоҳида тартиблар белгиланади.

 

Ерни хусусийлаштириш учун белгиланган сумма, яъни ер солиғининг 20 карраси миқдоридаги тўлов Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 10 каррага, бошқа ҳудудларда 5 каррага пасайтирилади.

 

Тўртинчи йўналиш тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи ҳимояси ҳақида бўлди. Ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш, тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйишни фақат суд ҳал қилиши таъкидлаб ўтилди.

 

Шунингдек, тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш имконияти кенгайтирилади. Жумладан, маъмурий судларга ариза беришда давлат божи ставкаси 2 баробар камайтирилади. Тадбиркорларнинг солиқ идоралари қарори устидан судга шикоят киритиш муддати ҳозирги 1 ойдан 3 йилгача узайтирилади.

 

Бешинчи йўналишда тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

 

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинди. Келгуси йилдан 26 та идоранинг такрорланувчи назорат функциялари бекор қилиниши айтилди.

 

Президент барча турдаги текширувлар бизнес-омбудсман томонидан мувофиқлаштирилиши, жарималар миқдори тадбиркор тўлаётган солиқ миқдоридан ошмаслиги кераклигини таъкидлади.

 

Умуман, энди савдо соҳасида ишлайдиган тадбиркорларни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо барҳам топади – яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади.

 

Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш зарурати ҳам кўрсатиб ўтилди. Энди унинг вазифа ва ваколатлари кенгайтирилади. Хусусан, ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш, тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ваколатлари берилади. Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади ва тадбиркорлар манфаатининг чинакам ҳимоячисига айланади.

 

Ушбу очиқ мулоқотда айтилган барча таклифларни амалга ошириш учун Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилиши белгиланди.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах