Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари қишда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлайди

17.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 12.10.2022 йилдаги «2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 587-сон қарорни қабул қилди.

 

Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари;
  • аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашда аниқланган тақчилликни қоплаш манбалари;
  • ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари;
  • ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари;
  • республиканинг бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлари ва олис чўл зоналарида яшайдиган аҳоли истеъмоли учун олдиндан етказиб бериладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг прогноз ҳажмлари;
  • қиш-баҳор мавсумига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички истеъмол бозорида сотишнинг тармоқ жадваллари.

 

Қуйидагилар режалаштирилган захирага жамғариш ҳажмларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

• Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари;

• мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирликлари ташкилотлари учун – Давлат бюджети ва ушбу вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;

• тижорат банкларининг тайёрлов ташкилотларига кредитлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 13.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.