Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

IAPBE сертификатини қандай олиш мумкин

09.12.2022

Читать на русском языке

Хушхабар – International Alliance of Professional Business Elites (IAPBE), бизнес-таълимни сертификатлаш бўйича мустақил уюшма ва халқаро ташкилот «NORMA» маҳсулотларидан фойдаланувчилар учун чегирмаларни таклиф этади.

 

IAPBE фаолияти замонавий бизнес соҳасида талаб этиладиган касбий билим ва кўникмаларга ўқитиш, шунингдек мутахассислар фаолият юритадиган соҳаларда ва ривожланмоқчи бўлган соҳаларда билимга эгаликларини тасдиқловчи баҳолаш, имтиҳондан ўтказиш ва сертификатларни беришга йўналтирилган.

 

IAPBE Буюк Британияда жойлашган, унинг сертификацияси эса бизнес-таълим бозорида қимматга эга бўлиб, аҳамиятли ўрин эгаллайди. Уюшма нафақат Буюк Британия, балки 25 дан ортиқ мамлакат аҳолисини ўқитиш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.

 

Уюшма ходимлари таълим ва имтиҳонларни ўтказиш сифатига алоҳида эътибор берадилар. Дастурлар мутахассис ёки компаниянинг эҳтиёжи ва мақсадига қараб замонавий жаҳон бизнесида энг долзарб бўлган турли даражадаги малакаларни ўз ичига олади. Улар:

  • МҲХС бўйича сертификатланган бош бухгалтер;
  • Профессионал халқаро бухгалтер;
  • Сертификатланган молиявий директор;
  • Бизнесни бошқариш бўйича директор;
  • Халқаро аудит стандартлари бўйича мутахассис;
  • Молиявий менежер;
  • Бизнес-лойиҳаларни бошқариш бўйича профессионал мутахассис;
  • HR-эксперт;
  • Ички аудитор;
  • Профессионал молиявий маслаҳатчи;
  • Бизнес хавфсизлигини бошқаришда профессионал мутахассис;
  • Профессионал солиқ маслаҳатчиси;
  • Солиқ солиш бўйича эксперт;
  • Кредит менежери;
  • Брендни сотишни бошқариш ва ривожлантириш бўйича эксперт;
  • Аутсорсингда профессионал бухгалтер.

 

Аксарият дастурлар бўйича тайёрлаш тузилмаси амалиёт – 60% ва назариянинг – 40% самарали нисбатидан ташкил топгани муҳим аҳамият касб этади.

 

IAPBE перзиденти – Малкольм Троттер таълим ва бизнес соҳасида халқаро мутахассис. У таълим муассасалари, аъзо уюшмалар, соҳа ва давлат органлари, шунингдек хусусий корпорациялар билан ишлайди. Айни пайтда М. Троттер – Лицензияланган паралегаллар миллий уюшмаси (NALP) Раҳбарият кенгаши аъзоси, илгари CIP бошқаруви бўйича қўмита, Буюк Британия ва Жанубий Африкадаги профессионал ташкилотларнинг бир нечта кенгашлари аъзоси бўлган.

 

IAPBE сертификатлари соҳиблари қуйида санаб ўтилган мамлакатларда ишлайдилар:

  • Буюк Британия
  • Украина
  • Польша
  • Беларусь
  • Литва
  • Словакия
  • Молдова
  • Чехия
  • Ирландия
  • Швейцария
  • Дания
  • Италия
  • Испания
  • Грузия
  • Ўзбекистон
  • Қозоғистон
  • Туркманистон
  • Тожикистон
  • Қирғизистон
  • Ҳиндистон
  • Саудия Арабистони
  • БАА
  • Кения
  • Хитой
  • Австралия
  • Филиппин

 

Таълим якунлари бўйича IAPBE имтиҳонларида юксак натижаларга эришган энг илғор талабалар Лондонда, Буюк Британия Парламенти биносида тақдирланади.

 

Айни пайтда IAPBE уюшмаси «NORMA» МЧЖ дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчилар ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари обуначилари учун алоҳида шарт-шароитларни тақдим этмоқда. Улар халқаро малака ошириш дастурлари (АССА, CIMA, IAPBE сертификацияси) бўйича бу ерда кўрсатилган нархдан 30% чегирмага эга бўлишлари мумкин.

 

Чегирма олиш учун малака ошириш дастурини танлаш бўйича менежерларга «NORMA» маҳсулотидан фойдаланувчи мақомини тасдиқлаш учун юридик шахснинг СТИРини тақдим этиш зарур.

 

Чегирма қуйидаги дастурларга татбиқ этилади:

  • МҲХС бўйича сертификатланган бош бухгалтер (IAPBE);
  • Профессионал халқаро бухгалтер (IAPBE);
  • Сертификатланган молиявий директор (IAPBE);
  • Бизнесни бошқариш бўйича директор (IAPBE);
  • Халқаро аудит стандартлари бўйича мутахассис (IAPBE);
  • Молиявий менежер (IAPBE);
  • Бизнес-лойиҳаларни бошқариш бўйича профессионал мутахассис (IAPBE);
  • HR-эксперт (IAPBE);
  • Ички аудитор (IAPBE);
  • Профессионал молиявий маслаҳатчи (IAPBE);
  • Бизнес хавфсизлигини бошқаришда профессионал мутахассис (IAPBE);
  • Профессионал солиқ маслаҳатчиси (IAPBE);
  • Солиқ солиш бўйича эксперт (IAPBE);
  • Кредит менежери (IAPBE);
  • Брендни сотишни бошқариш ва ривожлантириш бўйича эксперт (IAPBE);
  • Аутсорсингда профессионал бухгалтер (IAPBE);
  • ACCA DipIFR (rus);
  • CIMA P1, P2.

 

Дастурлар рўйхати тўлдириб борилади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах