Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК қайта ташкил этилади

17.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2023 йилдаги “Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 13-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасини масъулияти чекланган жамиятга айлантириш назарда тутилган. 2023 йил 1 февралга қадар Жамият устав капиталидаги улуш баланс қийматда “Иссиқлик электр станциялари” АЖга унинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилади.

 

Жамият “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади. АЖ Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифасини ҳал қилади.

 

1 мартга қадар қозонхоналарни ДХШ асосида, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда босқичма-босқич реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Иссиқлик марказлари 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич “Иссиқлик электр станциялари” АЖга берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.