Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Банкларга кредит бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этиш вазифаси юклатилмоқда

30.01.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030-8)

 

Ҳужжат билан кредит шартномаси тузилгунга қадар банк истеъмолчига тақдим этиши лозим бўлган қўшимча маълумотлар рўйхати белгиланмоқда:

  • кредит олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;
  • кредитнинг тури;
  • фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби
  • кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш бошланадиган сана ёки уни аниқлаш тартиби;
  • кредит бериш, шу жумладан масофавий хизматлар кўрсатиш тизимлари орқали кредит бериш усуллари;
  • қарз олувчининг кредитни қайтариш, кредит бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш чоғидаги тўловларининг даврийлиги;
  • кредит бериш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари;
  • кредитни муддатидан олдин сўндириш тартиби;
  • кредит шартларини ўзгартириш тартиби, шу жумладан қарздорликни қайтариш муддатларини қайта кўриб чиқиш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тартиб-таомили.

 

Шунингдек, банк олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида тушунтириш бериши лозим.

 

Бундан ташқари, банк кредит ажратиш тўғрисида ёки кредит ажратишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида уч кундан кечиктирмай истеъмолчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда, агар хабарнома истеъмолчига электрон почта, СМС-хабар ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган бўлса, унда банк истеъмолчи учун унинг сўровига мувофиқ хабарномани ёзма қоғоз шаклда ҳам тақдим этиш имкониятини таъминлаши лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.