Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айрим товарлар хариди учун ҚҚС қайтарилади

07.04.2023

Читать на русском языке

2023 йил 1 майдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдоридаги кешбэк ўрнига, 12% миқдорида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

 

ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхати:

  • қўй гўшти;
  • парранда гўшти;
  • мол гўшти;
  • тухум;
  • ўсимлик ёғи.

 

ҚҚСни қайтариб олиш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган истеъмолчи “Soliq” мобиль иловасини юклаб олиб, FACE ID орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда иловада харид чекининг QR-кодини сканер қилиши лозим.

ҚҚСни қайтаришда:

  • сотиб олинган товар ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхатига киритилганлиги;
  • харидор “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлиги;
  • тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлиги инобатга олинади.

 

Агар реестрга киритилган истеъмолчи:

  • ҚҚС қайтариладиган товарлар билан бирга бошқа турдаги товарларни харид қилиб чекни рўйхатдан ўтказса, ҚҚС қайтариладиган товарлар учун 12%, бошқа турдаги товарлар учун 1% кешбэкка эга бўлади;
  • ҚҚС тўловчиси бўлмаган тадбиркорлик субъектидан ҚҚС қайтариладиган товарлар сотиб олса, унга 1% кешбэк қайтарилади.

 

ҚҚС суммаси чек рўйхатдан ўтказилган ойдан кейин ойнинг 25 санасидан сўнг “Soliq” мобиль иловаси орқали тўлаб берилади.