Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вазифалари белгиланди

17.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.04.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-49-сон Фармон имзоланди.

 

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари:

  • мудофаа ва ҳарбий соҳада жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан билдирилган таклифларни таҳлил қилиш;
  • Мудофаа вазирлигини фуқаролар билан боғлаб турувчи “кўприк” вазифасини бажариш;
  • ҳарбий хизматчилар ижтимоий- ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича тегишли дастурларнинг бажарилишини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш;
  • ҳарбий хизматдан резерв (захира)га бўшатилган фуқароларнинг ижтимоий ва профессионал мослашуви ҳамда бандлиги билан боғлиқ, масалаларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш;
  • Мудофаа вазирлигига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириб боришда иштирок этиш.

 

Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

 

Жамоатчилик кенгашининг қарори кенгаш мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси мажбурий равишда қабул қилинаётган қарор бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эга.

 

Ҳужжат билан:

  • Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларида Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмаларининг намунавий таркиби;
  • Жамоатчилик кенгаши тўғрисида низом тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат  Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах