Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча кредитлар ажратилади

25.04.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2023 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 161-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ 2023 йилда:

  • дастурлар доирасида 2,8 трлн сўм кредит маблағлари “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Агробанк” АТБнинг ўз ресурслари ҳисобидан ажратилади;
  • кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш учун микрокредитлар миқдори 3 млн сўмгача оширилади. Ушбу микрокредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тижорат банклари билан биргаликда ажратилган кредитларнинг белгиланган муддатларда сўндирилиши учун жавобгар ҳисобланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах