Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги санатория Что делать, если возникает корректировка НДС при возврате лекарств, проданных без НДС Как обновление интерфейса my.soliq.uz повлияло на работу налогоплательщиков Какие особенности сделок с аффилированными лицами акционерного общества

Хотира ва қадрлаш кунини қандай нишонлаймиз

08.05.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 05.05.2023 йилдаги “9 май - Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-143-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида 9 Май кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ва Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

 

Тадбирлар “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида ўтказилади. Ишчи гуруҳга қуйидагилар топширилди:

  • ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойларини таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, зарур дори воситаларини ажратиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда, доимий равишда патронаж хизматини ташкил қилиш;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.