Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Янги Конституция нормаларини амалга ошириш бўйича чоралар белгиланди

11.05.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 08.05.2023 йилдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан янги таҳрирдаги Конституция нормаларини уларни амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунчиликка Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш тақиқланмоқда.

 

Шунингдек, Конституциянинг устувор ғояларини рўёбга чиқариш ва нормаларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича Давлат комиссияси ва экспертлик кенгашлари ташкил этилмоқда.

 

Бундан ташқари, ҳужжат қуйидагиларни назарда тутмоқда:

  • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизимига ўтиши;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олиш тартибини бекор қилиб фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш;
  • “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш;
  • шартномавий ва бошқа фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий жавобгарлик чораларини бекор қилиш.

 

Жиноят процессида ҳимоячиларга қўшимча ваколатлар берилмоқда:

  • суриштирув ва дастлабки терговда ҳимоячи томонидан исталган вақтда жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш;
  • кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) учун судга тўғридан-тўғри илтимоснома киритиш;
  • терговга қадар текширув ўтказилаётган шахсларга ҳимоячи мақомида иштирок этиш;
  • иш бўйича шартнома асосида суд экспертизалари ўтказилишини ва зарур билимга эга мутахассислар жалб қилинишини ташкиллаштириш;
  • жиноят иши бўйича маълумотларга эга шахсларни сўровдан ўтказишда уларнинг розилиги билан махсус техника воситаларидан фойдаланиш.

 

Шунингдек, 2023 йид 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг  битирувчи талаба-юристларига ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида фаолият юритишга руҳсат берилади.

 

2023 йил 1 июндан қуйидагилар бекор қилинмоқда:

  • тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш
    ва расмийлаштириш тартиби;
  • чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

 

Шунингдек:

  • 2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг республика таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади;
  • 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилади;
  • 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

 

Собир Нурбердиев.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах