Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди

05.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.06.2023 йилдаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзА агентлиги томонидан эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилмоқда, унинг туман бошқармалари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари деб аталади.

 

Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Бир қатор ташкилотлар Агентлик тузилмасига ўтказилмоқда.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади, уларнинг асосий вазифалари қуйидагича:

  • ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолатни ҳамда уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
  • оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжларини ўрганиш натижасида уларнинг ижтимоий паспортларини шакллантириш;
  • эҳтиёжманд аҳоли билан, шу жумладан, кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил қилиш, улардан ижтимоий хизматлар ва ёрдам олиш бўйича буюртмалар қабул қилиш, заруратга қараб буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга юбориш;
  • оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилаларни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, улар учун ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ташкил этиш.

 

Президент Администрацияси тузилмасига Президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозими киритилмоқда.

 

Шунингдек эндиликда ижтимоий ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ЮНИСЕФнинг экспертларини жалб қилган ҳолда ва уларнинг дастурларига мувофиқ  амалга оширилади.

 

2023 йид 1 октябрдан бошлаб:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;
  • аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

 

Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланмоқда. Ушбу кунда барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилишади ҳамда хайрия тадбирларини ўтказишади.

 

Собир Нурбердиев.