Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Экология нормаларини бузганлик учун жарималар оширилади

05.06.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони қабул қилинди.

 

Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Вазирликка Бош прокуратура ва ИИВ билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи НҲҲлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди:

  • экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;
  • қуйидагилар учун жарималар миқдорини ошириш:
    • давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун;
    • сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;
    • ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун миқдорни 10 бараварга ошириш ва ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни ҳайвонларни боқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
  • Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;
  • саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга оширган ҳолда қўллаш;
  • Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини белгилаш ва қўллаш, шунингдек барча ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш квоталарини ўрнатиш масаласини қонун даражасида тартибга солиш.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб экологик ҳуқуқбузарликни аниқлаш, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва Эконазорат платформасига киритиш, шунингдек самарали фаолият учун ҳақ олишга қаратилган “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.