Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади

15.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 14.06.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-94-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда.

 

Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилмоқда, у автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширади. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
  • автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича постларда текшириш учун тўхтатиш.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидаги назорат тадбирларини Бизнес-омбудсманнинг рухсатисиз, уни хабардор қилмасдан, “хавфни таҳлил этиш” тизимини қўлламаган ҳолда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) амалга оширишга рухсат этилмоқда:

  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилоти ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигига риоя этилиши юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларида белгиланган режали ва тўсатдан текширувлар ўтказиш;
  • Транспорт назорати инспекцияси томонидан автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш қоидаларига риоя этилишини ташиш жараёнида рейдлар ўтказган ҳолда назорат қилиш.

 

Транспорт назорати инспекцияси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиб, "хавфни таҳлил этиш" тизимини қўлламаган ҳолда темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги, юк ва йўловчиларни ташиш қоидалари ҳамда йўл қурилиши объектларида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича текширувларни утказади.

 

Маълумот учун: муқаддам Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига
назорат тадбирларини, истисно тариқасида, текширувларнинг "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширишга
рухсат этилган эди.

Ўзбекистоннинг Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Латвия мамлакатларидаги элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

 

Ҳужжат билан:

  • Транспорт вазирлиги фаолиятининг
    устувор йўналишлари;
  • Транспорт вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил этиш дастури;
  • Транспорт соҳасини рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари;
  • Транспорт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланмоқда. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах