Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мувофиқлиқни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун – жарима

10.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 07.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-852-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан:

  • техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига;
  • мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун махсулотни такдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига, шу жумладан мувофиқлик сертификатини беришни асоссиз равишда рад этганлик, мувофиқлик сертификатининг ёхуд мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини асоссиз равишда тўхтатиб турганлик ёки тугатганлик натижасида фойданинг бой берилишига   олиб келган, мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори – БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача. Бир йил ичида худди шу каби ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача жарима белгиланмоқда.

 

Маълумот учун: Бугунги кунда МЖтКда БҲМнинг 80 бараваригача миқдорда жарима 7 хил ҳуқуқбузарлик учун белгиланган (савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдорда бузиш, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарликлар ва бошқалар).

 

Ушбу турдаги ишларни кўриб чиқиб жарима қўллаш техник регламентларнинг ёки стандартларнинг мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ваколати сифатида белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах