Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ҳарбий хизматчилар давлат мукофотларига тақдим этилганларида аттестациядан ўтказилади

08.08.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 03.08.2023 йилдагиҚуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ПҚ-259-сон Қарори имзоланди.

 

Ҳарбий хизмат муддатини ҳисоблашни имтиёзли ҳолатларига аниқлик киритилмоқда. Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:

  • жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;
  • юқоридаги вазиятларда бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври;
  • қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик реабилитация этилганларга - ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган даври.

 

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни транспортдан бепул фойдаланиш тартибига аниқлик киритилмоқда Ҳарбий хизматчилар ҳарбий ташиш ҳужжатлари орқали қуйидаги транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

  • ҳаво йўллари транспортида:
    • "бизнес класс"да - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
    • "эконом класс"да - бошқа ҳарбий хизматчилар;
  • темирйул транспортида:
    • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "VIP класс" ("люкс"), тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
    • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - генераллар ва полковниклар;
    • юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг "эконом класс", тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "купе" вагонларида - "подполковник" ва ундан қуйи ҳарбий унвондаги офицерлар, оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича хизмат қилувчилар;
  • автомобиль транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) - шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда мунтазам қатновчи автобусларда барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар;
    • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "эконом класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг умумий ёки плацкарт вагонларида - бошқа ҳарбий хизматчилар.

 

Оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли  хизмат ҳарбий хизматчилари, шунингдек, оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қўшимча равишда шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишларда қатновчи жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга .

 

Олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига илмий даражага (илмий унвонга) ҳамда камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда уларга қуйидаги ҳарбий унвонлар берилади:

  • фан номзодлари, фалсафа докторларига (PhD) - "капитан";
  • фан доктори (DSc), доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторларига (PhD) - "майор";
  • профессор илмий унвонига эга бўлган фан докторларига (DSc) - "подполковник".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.08.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах