Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади

27.11.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 612-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • маълумотномалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
  • давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;
  • маълумотномалар бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортлари.

 

Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

 

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома ДХМ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

 

Регламент қоидалари ҳужжатга иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида назарда тутилган маълумотнома турларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах