Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

140 та корхонага имтиёзли кредитлар берилади

03.01.2024

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2023 йилдаги 
«140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш ва «саноат ипотекаси» тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан “140 илғор корхона” дастурига киритиладиган қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар сони тасдиқланди:
Саноат йўналишлари Лойиҳалар сони
Электротехника 20
Тўқимачилик 20
Чарм-пойабзал 10
Машинасозлик 10
Заргарлик 10
Қурилиш материаллари 20
Мебелсозлик 10
Полимер, кимё 20
Озиқ-овқат 20
Маълумот учун: «140 та илғор саноат корхонаси» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлаб олишдаги асосий мезонлар:
лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналарининг янги (янги авлодга мансуб) бўлиши;
лойиҳа амалга ошириладиган туманнинг тоифасидан келиб чиқиб, лойиҳага афзаллик берилиши (тоифаси паст туманларга юқори афзаллик берилиши);
халқаро брендлар билан ҳамкорлик шартномасига асосан ишлаб чиқариш лойиҳаларига афзаллик берилиши.
Аризалар loyiha.miit.uz сайти орқали берилади.
2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” жорий этилмоқда. Унинг доирасида:
тадбиркорлик субъектларига ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, «тайёр бизнес» шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун тижорат банкларига 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2023 йилдан кучга кирди.
 
 Собир Нурбердиев
 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2023 йилдаги «140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш ва «саноат ипотекаси» тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан “140 илғор корхона” дастурига киритиладиган қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар сони тасдиқланди:

Саноат йўналишлари

Лойиҳалар сони

Электротехника

20

Тўқимачилик

20

Чарм-пойабзал

10

Машинасозлик

10

Заргарлик

10

Қурилиш материаллари

20

Мебелсозлик

10

Полимер, кимё

20

Озиқ-овқат

20

 

Маълумот учун: «140 та илғор саноат корхонаси» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.

Йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлаб олишдаги асосий мезонлар:

  • лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
  • ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
  • ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналарининг янги (янги авлодга мансуб) бўлиши;
  • лойиҳа амалга ошириладиган туманнинг тоифасидан келиб чиқиб, лойиҳага афзаллик берилиши (тоифаси паст туманларга юқори афзаллик берилиши);
  • халқаро брендлар билан ҳамкорлик шартномасига асосан ишлаб чиқариш лойиҳаларига афзаллик берилиши.

 

Аризалар loyiha.miit.uz сайти орқали берилади.

 

2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” жорий этилмоқда. Унинг доирасида:

  • тадбиркорлик субъектларига ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, «тайёр бизнес» шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
  • ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун тижорат банкларига 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.