Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

15 апрель – маданият ва санъат ходимлари куни

09.06.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 7.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-694-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳозирги пайтда кўп давлатларда ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланади. Хусусан, 2008 йилдан бошлаб Италия, Испания, Россия, Аргентина, Мексика, Куба, Латвия ва Литва каби мамлакатларда 15 апрель Тинчлик байроғи остида Халқаро маданият куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

 

Ушбу байрам куни маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб, мазкур соҳанинг ривожланишига, ўзбек миллий маданиятининг дунё даражасидаги нуфузини оширишга, иқтидорли ёшларнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда муносиб ҳисса қўшган ҳамюртларимиз «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

 

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 4.05.2021 йилда қабул қилинган ва Сенат томонидан 29.05.2021 йилда маъқулланган. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 7.06.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.



Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум