Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • 15 июлдан 101 мамлакатдан транзит орқали ўтадиган авиайўловчилар ва 16 ёшгача бўлган болаларга Ўзбекистонга қисқа муддатли визасиз киришга рухсат берилди

15 июлдан 101 мамлакатдан транзит орқали ўтадиган авиайўловчилар ва 16 ёшгача бўлган болаларга Ўзбекистонга қисқа муддатли визасиз киришга рухсат берилди

06.07.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 4.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

 
2018 йил 15 июлдан шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2 тоифадаги шахслар мамлакатнинг ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириши, вақтинча бўлиши ва Ўзбекистондан чиқиб кетиши мумкин. Булар:

 

А) 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда халқаро аэропортларда Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит орқали ўтадиган 101 давлат фуқаролари (мамлакатлар рўйхати – бу ерда). Бунда уларда ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлиши керак.

 

Б) 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар. Бунда хорижий паспорт ёки биометрик ҳаракатланиш ҳужжати, қонуний вакил кузатувида бўлиш талаб этилади, бўлиш муддати эса кузатувчи шахснинг паспортидаги кириш визаси муддати амал қилиши давридан ошмаслиги керак (бироқ энг кўпи билан – 90 кун).

 

Ўзбекистон ҳудудида бўлган вақтида 16 ёшга тўлса, чиқиш визаси ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_