Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

15 сентябрдан нотурар жой объектларидан фойдаланмаганлик учун санкциялар жорий этилади

07.09.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 4.09.2018 йилдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3928-сон қарори қабул қилинди.


Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 майдан бошлаб илгари хусусийлаштирилган, бироқ ҳозир қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда майдони 1 минг ва ундан ортиқ мни ташкил этувчи фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига нисбатан анча кескин чоралар қўлланила бошлади. Юридик шахслар ЯСТдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдилар, бундай объектлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкаси 2–10 баравар ошди, уларнинг мулкдорларига нисбатан солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тўхтатилди (23.02.2017 йилдаги ПҚ–2796-сон қарорга, шунингдек шарҳимизга қаранг).

 

Бу ишбилармонлар фаоллигини оширди – 1,5 мингта корхона фаолияти тикланди ва 12 мингта иш ўрни яратилди.

 

Энди мазкур тартиб, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ва эгаллаган майдон ҳажмидан қатъи назар, барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига (бундан кейин – фойдаланилмаётган объектлар) нисбатан татбиқ этилади. Яъни объект қачонлардир хусусийлаштирилган ёки хусусийлаштирилмаганлиги муҳим эмас, шунингдек у эгаллаган квадрат метрлар ҳам аҳамиятга эга эмас (илгари йирик объектлар юзасидан эътироз билдирилган, юқорига қаранг).

 

Шу тариқа, 15.09.2018 йилдан бошлаб фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари – юридик шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

  • соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
  • мол-мулк ва ер солиқларини 2 карра миқдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг – 5 карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан 10 карра миқдорда тўлашга ўтказиш (ДСҚга солиқларни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш ва ҳисобланган суммаларни солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш ҳуқуқи берилди);
  • қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш.

 

Фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссиялар (вилоят даражасида) ва тегишли ишчи гуруҳлар (туман даражасида) бундай объектларни аниқлайдилар.  

 

Жиддий ўзгартириш – инвентарлаш пайтида объект майдонининг 50%и (битта бино ёки нотурар жой контури доирасида) товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган бўлса, у фойдаланилмаётган деб топилади. Илгари комиссия объект сўнгги 12 ой бўш турганини исботлаши зарур эди. Бундан ташқари, объектни сотиб (қайта расмийлаштириб) ёки уни сотувга қўйиб, вақтинча (3 ой) муаммодан қутулиш имкони бўлмайди. Бу «туйнук» ёпиб қўйилди.  

 

Хуллас, инвентарлашдан сўнг Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни тақдим этиш ҳақида мулкдорга сўровнома юборади. Мулкдор 2 ойлик муддатда «йўл харитаси» кўринишида унга жавоб бериши керак, унда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектини барпо этиш, объектни аниқ ижарачиларга тақдим этиш, муайян инвесторлар (шериклар)ни жалб этиш ва ҳ.к. назарда тутилиши мумкин. Фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари ва молиялаштириш манбаларини кўрсатиш талаб этилади.    

 

 «Йўл харитаси» юқори турувчи ташкилот (мавжуд бўлган тақдирда) билан келишилади ва идоралараро комиссия томонидан тасдиқланади. «Йўл харитаси» тақдим этилмаса ёхуд ижро этилмаса, қандай йўл тутилади? Идоралараро комиссия юқорида кўрсатилган таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса чиқаради. Мулкдор хулоса билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб унга нисбатан юқорида кўрсатилган чоралар кучга киради.

 

Бу – муҳим! Тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш вазифаси юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаган мулкдорларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилмайди.

 

Мулкдорлар – жисмоний шахсларга нисбатан ҳам чоралар қўлланилмайди.

 

«Йўл харитаси»ни тақдим этган ва амалга оширишни бошлаганлар мулкдорлардан идоралараро комиссиянинг мулкдор (унинг розилиги бўлган тақдирда бошқа ташаббускорлар, ш.ж. ижарага олувчилар) томонидан «йўл харитаси» (инвестиция лойиҳаси) тақдим қилинган, шунингдек, унинг амалга оширилиши ҳақидаги хулосаси санасидан кейинги календарь чоракликдан бошлаб санкциялар олиб ташланади.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_